6 январнинг муҳим янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. КХДР водород бомбасини муваффақиятли тарзда синовдан ўтказганини эълон қилди. Куннинг энг муҳим янгилиги билан боғлиқ барча ахборот — бу ерда.
2. Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда юз берган ёнғинлар оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Хабар беришларича, жами 325 та ёнғин қайд этилган.
3. Brent нефти нархи 36 доллардан пасайди. Экспертлар фикрича, нефть котировкаларига Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат компаниясининг европалик истеъмолчилар учун ўз нефтининг асосий навларига чегирмаларни ошириш қарори босим ўтказмоқда.
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Орзу лайнерлари»ни ишга туширишга тайёрланмоқда. «Тошкент» аэропортида «Орзу лайнерлари» учун учта махсус тўхташ жойлари ажратилиб, жиҳозланмоқда.
5. Обама АҚШда қурол айланиши устидан назоратни кучайтириш ҳақидаги нутқи чоғида йиғлаб юборди. Обама АҚШда жамоат жойларидаги ўқ узишлар натижасида келиб чиққан энг шов-шувли ўлим ҳодисаларини ёдга олганида кўзига ёш келди.
Изоҳ (0)