Фарғона водийси вилоятларидан ташқари Ўзбекистоннинг қолган барча ҳудудларида 7 январь, пайшанба куни ёғингарчилик кузатилади. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, шу куни аксарият ҳудудларда ёмғир ёғса, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қор ҳам ёғиши мумкин.
7 январь куни Фарғона водийсидан бошқа барча ҳудудларда, хусусан, тоғли ҳудудларда ҳам шамол тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Бутун Ўзбекистон бўйлаб туман тушиши эҳтимоли бор.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 7 январга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати -5 даражагача, Фарғона водийсида -2 даражага совиши мумкин, қолган ҳудудларда 0...+7 даража илиқ оралиғида бўлади.
7 январь куни кундузи эса шимолий ҳудудларда +2...+7 даража, водийда +5...+10 даража, тоғли ҳудудларда -3...+2 даража, бошқа ҳудудларда эса +13 даражагача илиқ бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 8 январга қадар қор кўчиши хавфи борлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)