Telegram мессенжери gif форматидаги расмлар қўшиш тартибини ўзгартирди, шунингдек, матнни ажратиб кўрсатиш имкониятини киритди, деб ёзади TJournal.
Энди gif расмларни махсус ботлар (@gif) орқали қидириш мумкин, улар анча тез юкланади ва қўшимча тугмаларни босмасдан туриб акс эттирилади.
Фойдаланувчи охирги қўшилган расмларни стикерлар ёнига жойланган махсус ячейка орқали топиши мумкин.
Энди, шунингдек, матнни ажратиб кўрсатиш мумкин бўлди (бунинг учун @bold ботини чақириш керак).
Изоҳ (0)