Бразилиянинг Вила-Велья шаҳрида бир парча қоятош аҳоли яшовчи уйларга тушиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмади. 15 нафарга яқин одам жароҳат олиб, уларнинг кўпчилиги шифохонага боришдан бош тортди.
Маълум қилинишича, тўртта уй бутунлай вайрон бўлиб, 100 дан зиёд оила эвакуация қилинди.
Шаҳарда содир бўлган ҳодиса сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)