Франциянинг энг катта нашрларидан бири бўлган — L’Equipe газетаси 2015 йилнинг 100 та энг кучли футболчилардан иборат рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар қилмоқда.
Унда «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси 1-ўринда қайд этилди.
Иккинчи ўринни Неймар, учинчи поғонани эса Луис Суарес эгаллади. «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 4-ўринга муносиб кўрилди.
Топ-10 билан танишинг:
1. Лионель Месси («Барселона», Аргентина);2. Неймар («Барселона», Бразилия);3. Луис Суарес («Барселона», Уругвай);4. Криштиану Роналду («Реал», Португалия);5. Роберт Левандовски («Бавария», Польша);6. Томас Мюллер («Бавария», Германия);7. Мануэль Нойер («Бавария», Германия);8. Андрес Иньеста («Барселона», Испания);9. Антуан Гризманн («Атлетико», Франция);10. Поль Погба («Ювентус», Франция).
Олдинроқ The Guardian ва Marca нашрлари талқинига кўра ҳам Месси 2015 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Изоҳ (0)