«Формула-1» синфига мансуб автомашиналар ичида етти карра жаҳон чемпиони бўлган немис автопойгачиси Михаэл Шимахернинг соғлиги, катта сарф-харажатларга қарамасдан яхши бўлмаяпти. Бу ҳақда Le Parisien нашри берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Шумахернинг оиласи муолажага ва шифокорларга ҳар ойда 500 мингга яқин евро сарфламоқда.
«Ўзининг фаолияти давомида Шумахер 715 миллион еврога яқин маблағ тўплаган бўлиб, бу пуллар ҳозирча етарли. Лекин, пойгачининг оиласи унга тегишли бўлган ва алоҳида буюртма асосида жиҳозланган Ferrari FХХ Evoluzione русумли автомашинасини 11,2 миллион еврога сотувга қўйди», ― дея хабар қилмоқда нашр.
Шунингдек, таъкидланишича, «Бир йилга яқин бўлган муддат ичида Шумахернинг аҳволи барқарор бўлиб турибди. Лекин у яқинлари билан гаплашмайди ва юра олмайди. Унинг вазни эса 45 килограммни ташкил этиб, бу вазн у миясидан жароҳат олгунча бўлган вазнидан 25 килограммга енгил. Лекин энг ёмони, Шумахер унинг атрофидаги бўлиб ўтаётган ҳодисаларни идрок эта олмаяпти».
Эслатиб ўтамиз, Михаэл Шумахернинг менежери Сабина Кем немис матбуотида пайдо бўлган дунёнинг етти карра чемпиони саломатлиги борасидаги миш-мишларни инкор этувчи баёнот берган эди.
Изоҳ (0)