Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду россиялик раққоса Алёна Александрова билан ёзишмоқда. Бу ҳақда россиялик қиз «VKонтакте»даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Спорт-экспресс».
Россиялик раққосанинг қайд этишича, у жаҳон футболи юлдузи томонидан берилган эътибордан мамнун.
Криштиану Роналду қизлар билан Instagram орқали биринчи марта танишаётгани йўқ. 30 ёшли футболчи аввалроқ 19 ёшли даниялик модель Майя Дарвин билан ёзишган эди.
Қайд этиш жоиз, россиялик модель Ирина Шейк билан биргаликдаги беш йиллик муносабатлари тўхтаганидан сўнг, Роналду мухлисаларининг кўплигидан чарчагани ва ягона муҳаббатини учратиш ниятида эканлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)