Испаниянинг «Барселона» футбол клуби раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини сотишга рози бўлди, дея хабар бермоқда «Uff.uz».
Футболчининг нархи 160 миллион евро этиб белгиланган. Хабар беришларича, Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Мессини мазкур маблағ эвазига сотиб олишга рози бўлган.
Англиянинг The Sun нашри маълумотларига кўра, «шаҳарликлар» футболчига ҳафтасига 1 миллион, йилига эса 48 миллион евро маош тўлайди. Бу мутлақ рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Изоҳ (0)