Ўтаётган йилда дунёда ўз касбий фаолияти туфайли 67 нафар журналист ҳалок бўлди, бу 2014 йилдагидан бир кишига кўпдир, деб ёзади «ТАСС» «Чегара билмас мухбирлар» халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маърузасига таяниб.
Журналистлар учун энг хатарли мамлакат кетма-кет учинчи йил Сурия бўлиб қолмоқда. Ушбу мамлакат ҳудудида фаолият юритувчи ИШИД гуруҳи шу йил ўлдирилган журналистларнинг 40 фоизи ҳалокатига сабаб бўлган.
Шунингдек, ОАВлар ходимлари учун энг хавфли бўлган мамлакатлар рўйхатидан Ироқ, Бразилия, Бангладеш, Жанубий Судан ва Яман ўрин олди. Бу мамлакатларнинг ҳар бирида беш нафардан журналист ўлдирилган.
Рўйхатга биринчи марта Франция киритилди, у ерда йил бошида Charlie Hebdo газетаси таҳририятига уюштирилган ҳужумлар натижасида ушбу нашрнинг 10 ишчиси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)