«Манчестер Юнайтед» клубининг 21 ёшли ҳужумчиси Мемфис Депай жамоанинг 27 декабрь, якшанба кунги машғулотларига 240 минг фунт стерлинг турадиган Rolls-Royce Phantom Drophead Coupé машинасида келди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар қилмоқда.
Sunday People нашрининг хабарига кўра, бу машинани футболчи сотиб олганми ёки ижарага олган, буниси номаълум. Аммо, уни кўрган бошқа футболчилар ва клуб менежментини ҳайрон қолдириб, жаҳлини чиқарган.
Шу масала юзасида ёрдамчи мураббий Райан Гиггз ёш футболчи билан гаплашиб олди ва унга авваламбор футбол ҳақида ўйлаши кераклигини уқтириб қўйди.
Изоҳ (0)