Айни кунларда масъул ташкилотлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларга Ўзбекистон Президентининг болажонларга аталган Янги йил совғаларини етказиш ишлари бошлаб юборилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, «Сен ёлғиз эмассан» республика болалар жамоатчилик жамғармаси томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Янги йил байрамини юксак савияда ўтказиш мақсадида болажонлар учун турли-туман, ажойиб туҳфалар тайёрланди.
Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, «SOS – болалар маҳаллалари» тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун Президент совғалари тайёрланиб, жойларга етказилмоқда.
Совғалар 29 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган «Президент арчаси» тадбирларида кичкинтойларга тантанали равишда топширилади.
Изоҳ (0)