Кейинги пайтда пойтахтда яна бензинга навбат кўпайди. Ваҳоланки, аҳоли эҳтиёжи ўртача 1200 тонна бўлгани ҳолда, Тошкентдаги ёқилғи қуйиш шахобчаларига кунига 1600—1800 тонна бензин етказиб берилмоқда. Бу ҳақда «Ўздавнефтгазинспекция» Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими бош технологи Умиджон Тўлаев маълум қилган, дея хабар беради «Газета.uz».
Унинг таъкидлашича, шохобчалар ходимлари бензинни фақат автомобиль бакларига тўлдириш ва газ жиҳози ўрнатилган машиналарга тўла қуйиб бермаслик (газ қуйиш шохобчасига етиб олишга етгулик даражада) борасида огоҳлантирилган.
Шартнома келишувларини бузган ва камчиликлари аниқланган Тошкентдаги айрим шохобчаларга бензин етказиб бериш 10 кун муддатга тўхтатилган.
Изоҳ (0)