Эльбрусда Европа бўйича энг баланд тоғларда жойлашган канат йўли ишга тушди. Бу ҳақда «Рамблер.Путешествия» сайёҳлик сервиси хабар беради.
Канат йўлининг юқори станцияси денгиз сатҳидан 3 847 метр баландликда, қуйи станцияси эса 3 455 метр баландликда жойлашган. Канат йўли саккиз ўринли гандолалар билан жиҳозланган, унинг узунлиги 1 675 метрни ташкил этади. Ундан соатига 750 киши фойдалана олади. Келажакда у соатига 1,5 минг кишига хизмат кўрсатиши мумкин бўлади.
2016 йилда тоғ чанғичиларини жалб этиш учун сунъий қор тизимини ташкил этиш ва музда учиш ҳудудини кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)