АҚШнинг жануби-шарқида юз берган об-ҳавонинг ёмонлашуви оқибатида қурбон бўлганлар сони 18 кишига етди. Бу ҳақда Associated Press берган маълумотлар асосида «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Иқлимнинг ғайриоддий равишда исиб кетиши, жала-ёмғир ва торнадоларнинг қайта-қайта такрорланиши жануби-шарқдаги штатларда сўнгги икки ҳафтадан бери кузатилмоқда. Одамлар асосан тошқинлардан азият чекмоқда. Айрим аҳоли турар жойларида ёмғир 100 миллиметргача бўлган миқдорда ёғиб, ёғингарчилик миқдори 1990 йилда қайд этилган рекорд даражадан икки баробарга ошиб кетди.Таъкидланишича, сўнгги кунларда жароҳат олганлар сони 56 кишига етиб, дастлабки маълумотларга кўра 241 та уй зарар кўрган.
Жануби-шарқда жойлашган штатларда эълон қилинган бўрон таҳдиди бўйича огоҳлантириш 27 декабрь, якшанба куни ҳам амалда бўлади.
Олдинроқ АҚШнинг Миссисипи, Теннесси ва Арканзас штатларида бўлиб ўтган пўртана ва торнадолар оқибатида 14 киши қурбон бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)