26 декабрь, шанба куни 00:16 да Тошкентда кучсиз, бироқ давомли — бир дақиқадан кўпроқ — зилзила сезилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Аҳоли қисқа танаффусли иккита ер силкинишини ҳис қилди.
«Тошкент» сейсмостанцияси маълумотларига кўра, ерости силкинишлари кучи Ўзбекистон пойтахтида 3 баллни, Фарғонада — 5 балл, Самарқандда — 3,5 балл, Жиззахда — 3 балл, Сурхондарё вилоятида — қарийб 3 балл, Газлида 2 баллни ташкил этди.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 527 км нарида Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғларида жойлашди. Эпицентрда зилзила магнитудаси 6,3 га тенг бўлди.
Изоҳ (0)