Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси йил охирига қадар биометрик паспортларни олишга улгурмаган фуқаролар жаримага тортилмаслигини расман тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Биометрик бўлмаган паспортнинг муддати ўтиб кетмаган бўлса, 2015 йил 31- декабрдан сўнг эски намунадаги паспортни янги паспортга алмаштириш чоғида жарима қўлланмайди», — дея маълум қилган бошқарма бошлиғи Бадриддин Шорихсиев «Газета.uz» сўровига жавобан.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон фуқароларининг эски намунадаги паспортларини биометрик паспортларга алмаштириш муддати 2018 йил 1 июлгача узайтирилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)