The Washington Post АҚШ президентлигига номзод сенатор Тед Круз ва маймун образидаги қизлари тасвирланган карикатурани олиб ташлади. Бу ҳақда Meduza хабар беради. Нашр редакциясининг ушбу қарори ҳақида хабар берган The New York Times олиб ташланган карикатурани чоп этди.
Карикатурани Пулицер мукофоти лауреати Энн Телнес чизди. Унинг сурати сенаторнинг ташвиқот этувчи видеоролигига жавоб бўлди. Унда Тед Круз болалари билан Рождество ҳикояларини ўқийди. Улардан бири Барак Обама томонидан ўтказилган соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳот Рождествони ўғирлагани тўғрисидадир. Видео сўнгида Крузнинг қизи унга «Рождествони қайтарган сенатор» деб номланган китобни тақдим этади.
https://www.youtube.com/watch?v=e3hB3iOQKjY
Энн Телнес карикатурани чизишига Крузнинг сиёсий кампанияда болалардан фойдаланмаслик ҳақидаги қоидани бузганлиги сабаб бўлганлигини маълум қилди. Бир неча соатдан сўнг The Washington Post карикатурани редакция сиёсатига тўғри келмаслигини маълум қилиб, уни олиб ташлади.
Тед Круз карикатуранинг чоп этилишига кескин жавоб қайтарди. «Бизга болалар боғчасидаёқ кичкина қизларни урмаслик ўргатилган. Бу ерда ҳеч қандай мураккаб нарса йўқ. Беш ва етти ёшли қизларнинг устидан кулиш мумкин эмас», — деди сенатор.
Изоҳ (0)