Россия президенти Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан бўлиб ўтган учрашув чоғида, экспорт қилинаётган хомашё нархларининг узоқ вақт давомида арзон бўлиши, шунингдек, Россияга қарши қўлланилган санкцияларнинг ҳам узоқ давом этишига ҳукумат тайёрланиши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилмоқда.
«Экспорт қилинаётган хомашёнинг арзон нархларда бўлиши ва ташқи чекловлар муддатининг чўзилиши мумкинлигига тайёр бўлиш керак. Биз мавжуд имкониятларимиздан келиб чиқиб, натижага эришишимиз лозим. Мазкур қийинчиликлар иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа самарадорлигини ошишига хизмат қилиши керак», ― деди президент.
Аввалроқ, нефтнинг нархлари 40 доллардан пастга тушиб кетганлиги сабабли, ҳукумат бюджетни қайта кўриб чиқиш эҳтимоли борлигини маълим қилган эди.
Изоҳ (0)