Сумо ва дзюдо беллашувларида иштирок этиб келган, маълум бир вақт давомида 400 килограммгача бўлган вазн эгаси, спортнинг аралаш яккакураш тури бўйича собиқ курашчиси Эммануэль Ярбро 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар қилмоқда.
21 декабрь, душанба куни вафот этган Ярбронинг ўлими сабаблари маълум қилинмаган. Энг оғир спортчи сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига тушган Ярбро кураш ва америкача футбол билан ҳам шуғулланган.
90 йилларда Ярбро Аралаш жанг маҳорати (ММА) беллашувларида уч маротаба иштирок этиб, битта ғолибликни қўлга киритган.
Изоҳ (0)