«Олам гўзали» танлови сабаб бўлиб, колумбиялик адвокатлар мамлакат аҳолиси номидан судга арз қилмоқчи. Бу ҳақда Radio Santa Fe берган маълумотлар асосида «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Даъво аризасини De la Espriella Lawyers Enterprise юридик корхонаси тайёрламоқда.
Маълум қилинишича, «Олам гўзали» бошловчиси Стив Харви қилган хатоси туфайли ўзини жуда ёмон ҳис этмоқда. У ғолиба бўлган филиппинлик гўзал Пия Алонсо Вурцбахнинг ўрнига колумбиялик Ариадна Гутерреснинг номини эълон қилиб юборди. Шунингдек, Гутьерреснинг ҳаяжонли видеолавҳаси ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетганлиги хабар қилинмоқда.
De la Espriella Lawyers Enterprise корхонасининг Twitter’даги саҳифасида тож қўлга киритилган ҳуқуқ бўлиб, бундай ҳуқуқ тортиб олиниши мумкин эмас, дея баён қилинган.
Бундан ташқари таъкидланишича, етказилган зарар нафақат «моддий», балки «маънавий» характерга ҳам эга бўлиб, Колумбиянинг 40 миллион аҳолисига ўзининг салбий таъсирини кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, Колумбия Президенти Хуан Мануэль Санчес «Олам гўзали» танловида ғолиба бўла олмаган юртдоши Ариадна Гутьерресни қўллаб-қувватлаган эди.
Изоҳ (0)