Қирғизистонга тоғ эчкиларини овлаш учун келиб кетган ажнабийнинг ижтимоий тармоқлардаги фотосуратлари қирғизистонликларнинг ғазабини келтирди. Бу ҳақда K-News хабар қилмоқда.
Андрес Сантос Шроедер муваффақиятли ўтган овининг фото ҳисоботини ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаб, ов Иссиқкўл ҳудудида уюштирилганлигини маълум қилди.
Нашр қилинган фотосуратлар билан танишган қирғизистонлик фойдаланувчилар норози бўлиб, Андрес Қирғизистонга яна қайтиб келса, ҳайвонларга нисбатан қандай иш тутган бўлса, унга нисбатан ҳам шундай иш тутилиши ҳақида огоҳлантирган.
Қирғизистонда бу каби жониворларни ов қилиш учун чет эллик фуқаронинг лицензияси бўлган-бўлмаганлиги номаълум.
Архар ва тоғ эчкилари йўқолиб кетаётган ҳайвонлар турига мансуб бўлишига қарамасдан, Қирғизистонда уларни овлашга рухсат берувчи лицензия берилади. Таъкидланишича, бу каби лицензиянинг нархи 25 минг долларга яқин.
Изоҳ (0)