«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Германия чемпионатининг 17-туридаги «Ганновер» (1:0) клубига қарши ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, деб хабар беради «Sports.ru».
Шундай қилиб, унинг Бундеслигадаги «қуруқ» ўйинлари сони 143 тага етди, бу борада Нойер собиқ ҳамкасби Ули Штайнга тенглашиб олди.
«Бавария»нинг собиқ голкипери Оливер Кан Германия чемпионатида «қуруқ» ўйинлар ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади — 196 учрашув. У Германия олий дивизионида 557 та ўйинда шундай натижага эришган.
Изоҳ (0)