Хитой жануби-ғарбида жойлашган Чунцин шаҳридаги Янцзи дарёсида 17 декабрь, пайшанба куни чўкиб кетган баржа (ясси юк кемаси) қуруқликка олиб чиқилганда, ундан саккиз кишининг жасади топилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Айни пайтда олтита кема яна бир қурбоннинг жасадини топиш мақсадида қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда.
17 декабрь, пайшанба куни «Чжэньань-201» баржаси сувости ишларини бажариш учун Чунцинда тўхтаган эди. Экипаж аъзоларидан бири уйига кетган ва эртаси куни қайтиб келгач баржани жойидан топа олмаганди. Маҳаллий ҳукумат дарҳол қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)