Қирғизистон пойтахтидаги «Манас» аэропорти биноси бомба жойлаштирилгани ҳақидаги хабар туфайли қуршаб олинди. Мазкур маълумотни шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳам тасдиқлаган, дея хабар беради KNews.
Остонадан келган рейс йўловчиларинининг маълум қилишича, уларни самолёт салонидан чиқаришмаган. «Самолётдан чиқаришмаяпти, аэропортда ваҳима, бомба ҳақида хабар берилган кўринади», — дея ижтимоий тармоқларда хабар қолдирган шу рейсда бўлган журналист Азамат Тинаев.
Изоҳ (0)