2015 йил давомида Россия хавфсизлик хизмати идоралари 320 нафардан зиёд хорижий разведка хизмати ходимларини фош қилди. Бу ҳақда 19 декабрь, шанба куни хавфсизлик органлари ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, дея «РБК» хабар қилмоқда.
«Жорий йил давомида ходимларимиз томонидан 320 нафардан зиёд хорижий давлатлар махсус хизматининг доимий ходимлари ва агентларини фош қилинди. Кўриб турганимиздек, бир қатор мамлакатлар Россияга нисбатан бўлган ишларини кучайтирмоқда», ― деди Россия президенти.
Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия махсус хизматлари бу чақирувларга муносиб жавоб бера оладиган даражада бўлиб, ҳарбий кучлар Россия Ҳарбий кучларининг имкониятларини ошириш мақсадида фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Путин шу маросимда Россия қуролли кучлари Сурияда ИШИДга қарши операция давомида барча имкониятларидан фойдаланмаганини айтганди.
Изоҳ (0)