«Юлдузлар жанги» фильмининг еттинчи эпизоди намойиши олдидан АҚШ ва Канадада чипта сотишдан рекорд даражада фойда кўрган бўлсада, Disney компаниясининг акциялари пасайиб кетмоқда. Бу ҳақда Deadline берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
«Юлдузлар жанги: Кучнинг ўйғониши» фильмининг илк намойиши 57 миллион доллар миқдорида даромад келтирди.Акциялар эса савдо давомида тўрт фоизга пасайиб кетиб, битта акциянинг қиймати 107,37 долларга арзонлашди.
Шу билан бирга, BTIG тижорат компанияси Disney акциялари ҳали ҳамон юқори нархда савдо қилинаётганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)