Ижтимоий тармоқларда хонанда Канизанинг концерти куни саҳнада турмушга чиқиши ҳақида хабарлар тарқалди. «Даракчи.uz» бунга ойдинлик киритиш мақсадида Каниза билан боғланганини маълум қилди.
«Бир дақиқа дам олиш йўқ. Концертимда тўйим бўлгани учун махсус ёр-ёр қўшиғи ҳам тайёрламоқдаман. Халқ олдида турмушга чиқаман, шунинг учун ҳам концерт бир кун бўлади. Бу реклама ва пиар эмас, бу қарорга аниқ келдик ва бемалол расман эълон қила оламан, — дея таъкидлаган хонанда. — Концерт кунини ҳозирча сир сақлашим керак, чунки бу санада нафақат тўйим, балки ижодимга 10 йил тўлади. Яна бир муҳим сана шу кун билан боғлиқ, уни концерт куним расман эълон бўлганида айтаман. Уч муҳим сана бир кунда бўлади. Турмуш ўртоғим шу куни мени саҳнадан уйига олиб кетади».
Изоҳ (0)