Туркия жануби-шарқида бир неча кундан бери давом этаётган мамлакат хавфсизлик кучлари махсус операцияси давомида Курдистон ишчи партиясининг (КИП) 89 нафар аъзоси ўлдирилди. Операция комендантлик соати жорий этилган беш уезда ўтказилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат жануби-шарқида КИП фаолиятига чек қўйишга қаратилган чораларда 10 мингга яқин ҳарбий иштирок этмоқда. Тўқнашув ва тозаловлар Диёрбакир ва Ширнак вилоятларида бўлиб ўтмоқда. КИП аъзоларидан аксарияти Ширнакнинг Жизре уездида ҳалок бўлган: бу ерда кейинги уч кун мобайнида 54 нафар айирмачи йўқ қилинди.
Изоҳ (0)