Тошкентдаги Инҳа университетида 2016 йил 6—8 январь кунлари «Қизиқарли математика» биринчи математика фестивали бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Жанубий Корея таълим муассасаларининг математика ўқитувчилари фестивалда барча ёшдаги ташрифчилар учун мўлжалланган 20 та стендни намойиш этади.
Тадбир доирасида ўқувчи ва ўқитувчилар учун танловлар ўтказиб, эсдалик совғаларини топшириш режалаштирилган.
Фестиваль очилиши 6 январь куни 13:00 да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)