Она Тереза авлиёлар қаторига қўшилади. Бу ҳақда Corriere della Sera берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Рим папаси Франциск Терезани авлиёлар қаторига қўшиш ҳақидаги қарорни, ўтаётган раҳмдиллик йилининг асосий воқеаларидан бири деб эътироф этиб, маросимни 2016 йил 4 сентябрда бўлиб ўтишига рухсат берди.
Черков фидойиларини авлиёлар қаторига қўшиш бўйича Ватикан махсус комиссияси она Терезанинг 35 ёшли бразилияликни дуо ёрдамида даволаганлигини мўъжиза, деб тан олган. Ушбу воқеа онани авлиё деб тан олинишига сабаб бўлмоқда.
Асли келиб чиқиши албаниялик бўлган она Тереза 1910 йилда Македония пойтахти Скопеда туғилган бўлсада, Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида кўп вақт давомида фаолият кўрсатиб келиб, ҳудуддаги хайрия миссиясига асос солган. 1997 йилда у шу ерда вафот этган.
1979 йилда она Тереза Нобель мукофоти совриндори бўлиб, 2003 йилда Иоанн Павел II томонидан муқаддас мақомга эга деб эълон қилинди.
Изоҳ (0)