Жаҳон банки Ироққа 1,2 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатади. Бу ҳақдаги маълумот банк сайтида жойлаштирилган, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Мазкур ёрдам мамлакат бюджетини барқарорлаштириш, энергетика соҳасида самарадорликка эришиш, нефть нархи тушиб кетиши ва хавфсизликка сарфланаётган харажатлар ортиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга йўналтирилиши билдирилмоқда.
Ироқни молиявий қўллаб-қувватлаш Жаҳон банкининг шу йил октябрь ойида ишга туширилган Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)