Исроил ва Туркия 2010 йилда исроиллик ҳарбийлар ва Ғазо сектори қамалини бузмоқчи бўлган активистлар ўртасидаги низодан сўнг узиб қўйилган дипломатик алоқаларни қайта тиклаш ҳақида дастлабки келишувга эришди, дея хабар бермоқда Meduza. Ўшанда Исроил махсус топшириқли бўлинмалари Туркиянинг «Мави Мармара» кемасини қўлга туширган, операция чоғида тўққиз киши ҳалок бўлган эди.
Туркия билан келишув шартлари бўйича Исроил «Мави Мармара»да ҳалок бўлганларнинг оилаларига кўмаклашиш жамғармасини тузишга тайёр. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бунда гап 20 миллион долларлик товон пули ҳақида бормоқда.
Туркия, ўз навбатида, операцияда қатнашган исроиллик ҳарбийларни жиноий таъқиб қилишдан воз кечади ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати етакчиларидан бири Салоҳ ал-Арурийнинг ўз ҳудудига киришини тақиқлаб қўяди.
Дипломатик муносабатларни тиклаш билан бирга, Исроил ва Туркия газ қувури қуриш ҳақида музокараларни бошлайди.
Изоҳ (0)