Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг аммаси Ким Гён Хи ўзи эгаллаб турган давлат ва партия лавозимларининг кўпчилигини тарк этди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» «Рёнхап» агентлигига таяниб.

Ким Гён Хи (ўртада). Фото: «Wikipedia.org»

Ким Гён Хи (ўртада). Фото: «Wikipedia.org»

Жанубий Корея бирлашув вазирлиги маълумотларига кўра, унинг исм-шарифи на ҳукумат аъзолари, на Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси (КМП МҚ) котибияти ва на КМП МҚ сиёсий бюроси аъзолари рўйхатида бор.

69 ёшли Ким Гён Хи Шимолий Корея давлати асосчиси Ким Ир Сеннинг қизи, марҳум етакчи Ким Чен Ирнинг синглиси ва 2013 йилда давлатга хиёнат, коррупция ва ахлоқий бузилишда айбланиб, Ким Чен Ин буйруғи билан қатл этилган Чан Сон Тхекнинг бевасидир. Чан Сон Тхек мамлакат Давлат Мудофаа қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ким Гён Хи эри Чан Сон Тхек қатл этилганидан сўнг жиянини танқид қилиб чиққан. Унинг тақдири 2013 йил сентябридан буён номаълум — ўша вақтдан бери у омма олдида кўриниш бермади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди