Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)даги коррупция иши бўйича ҳибсга олинган Гондураснинг собиқ президенти Рафаэль Кальехас тўрт миллион долларни гаровга қўйиш эвазига озодликка қўйиб юборилди. Бу ҳақда AFP берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Кальехас ФИФАдаги коррупция можароси бўйича қўйилган айбловларга жавоб бериш учун ихтиёрий равишда АҚШга келганда, 16 декабрь, чоршанба куни ҳибсга олинган.

1990—1994 йилларда Гондурас президенти бўлган Кальехас ФИФАнинг маркетинг ва телевидение бўйича қўмитаси аъзоси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Швейцария адлия федерал бюроси (FOJ) ФИФАдаги коррупция иши бўйича текширувлар доирасида АҚШ сўрови бўйича бир неча ўн миллион Швейцария франки миқдоридаги маблағни музлатиб қўйган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)