Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Асли корейс миллатига мансуб канадалик 60 ёшли пастор (протестант руҳонийси) Лим Хён Су 16 декабрь, чоршанба куни Пхеньянда КХДР Олий суди томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Лим Хён Су.

Лим Хён Су.
Фото: Euronews

Пасторга КХДР олий раҳбарияти шаънини таҳқирлаш, мамлакатдаги мавжуд тузумни ағдаришга даъват этиш, Шимолий Кореяни тарк этишни истаганларга кўмак бериш, мамлакат ҳудудида яширин диний тузилмалар очишга уриниш айблари қўйилган.

Суд мажлиси чоғида давлат айбловчиси Лим Хён Суга ўлим жазоси тайинланишини сўради. Айбланувчининг адвокати ҳимояси остидаги шахснинг ҳаётини сақлаб қолишни сўраган, шунингдек, руҳонийнинг ўзи ҳам айбини тан олган.

КХДРга гуманитар ёрдам кўрсатиш масаласида келган Лим Хён Су шу йил январь ойида ҳибсга олинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар