«Шахтёр» ярим ҳимоячиси Виталий Виценес оғир жароҳати туфайли Италия ва Испания шифохоналарида даволанганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Виценеснинг таъкидлашича, Барселона шифохонасидаги шифокорларнинг кўригидан кейин бошқа одамнинг менискини, яъни тиза бўғимидаги ҳар бири яримой шаклида бўлган кемирчакларини операция ёрдамида кўчириб ўтказишга қарор қилинди.
Маълум қилинишича, бу каби операциялар спортчилар орасида ҳозирга қадар ҳеч кимда қилинмаган.
Изоҳ (0)