Хонанда Абдулла Қурбонов сўнгги уч йил давомида кўринмай қолгани сабаблари, шунингдек, 2016 йилги режалари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда у «Даракчи» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Жазони ўташ муассасасида ўтган уч йил давомида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга аён. Бундай пайтда онамнинг дуоси ва рафиқамнинг қўллаб-қувватлаши менга куч бағишлади», — деди хонанда.
«Март ойида ҳаётимдаги шу икки аёлнинг иродаси ва менга бўлган ишончига атаб, «Ғийбатларга ишонманг, биз ёнингиздамиз, аёллар» номли яккахон концерт дастурини тақдим этишни ният қилганман», — дея қўшимча қилди Абдулла Қурбонов.
Аввалроқ Абдулла Қурбонов милиция ходимларини «ноўрин гап-сўзлар билан хафа қилганидан» афсусда эканлигини маълум қилиб, унга имконият бергани учун «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасига миннатдорчилик билдирганди.
Изоҳ (0)