Воронеждаги психоневрологик интернатда рўй берган ёнғин қурбонлари сони 23 кишига етди, яна шунча киши жароҳатланган. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Ольга Голодец маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Фавқулодда ҳодиса оқибатида 23 киши нобуд бўлди. 23 нафар жабрлангандан 3 нафари Воронеж вилоят касалхонаси, қолганлари эса Борисоглебск туман касалхонасига ётқизилган. Улар керакли дори-дармон билан таъминланган, ҳаёти хавф остида эмас», — дея таъкидлаган Голодец.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қутқарувчилар интернатдан 21 кишининг жасадини топгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ (0)