Хонанда Ботир Қодиров ноябрь ойида бўлиб ўтган концерт дастурида нима учун қўшиқларни фонограмма орқали ижро этганини изоҳлади. Бу ҳақда хонанда «Даракчи» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Нашр мухбири Ботир Қодировнинг жонли ижрода куйлаш учун овоз имкониятлари етарли эканлигини таъкидлаб, нима учун концертда қўшиқларни фонограмма орқали ижро этганига қизиққан.
«Тўғри, овоз имкониятларим етарли. Бироқ «Истиқлол» санъат саройининг техникаси менинг талабларимга жавоб бермайди», — деди Ботир Қодиров.
«Бу борада ҳамма санъаткорнинг ўз талаби ва диди бор. Шуни айтишим мумкинки, хорижда бўлиб ўтадиган барча концертларда жонли ижрода куйлайман», — деди хонанда.