Хонанда Абдулла Қурбонов: Менга имконият бергани учун «Ўзбекнаво»дан миннатдорман
«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси хонанда Абдулла Қурбоновга фаолиятини давом эттириши учун лицензиясини қайтариб берди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
«Менга шундай имконият яратиб бергани учун, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасидан ҳам миннатдорман», — деди хонанда.
Абдулла Қурбоновнинг фикрича, «Ўзбекнаво» хонандалар фаолиятининг «бачканаликдан холи бўлишини назорат этиб туради».
«Кундан-кунга кўпайиб бораётган хонандаларни тартибда ушлаб туришнинг ўзи бўлмайди», — дея қўшимча қилди Абдулла Қурбонов.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар
