«Реал» (Мадрид) ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб билан шартномага биноан ҳафтасига 350 минг евро, қўшимчасига бонуслар ҳам олади, — дея ҳикоя қилади «Корреспондент.net».
Роналду турли-туман тансиқ таомлардан бош кўтармаса бўладигандек, лекин ҳатто шундай юлдуз ҳам баъзида ўзини оддийгина шпрот балиғи ва нон билан «сийлаб» туради. У ўзининг Instagram’даги саҳифасида айнан шундай кечки таомдан олинган сурат ва «Сен ҳам тановул қилишни истайсанми?» деган изоҳни жойлаштирди.