«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема «Лион» футболчиси Матье Вальбуэна билан боғлиқ вазият учун Франция футбол федерациясининг қарорига ўз муносабатини билдирди, деб хабар қилади «Stadion.uz».
«Франция футбол федерациясининг қарорини ҳурмат қиламан. Мен федерация президентига ишонаман»,— дейди Бензема ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Вальбуэнани шантаж қилиш иши якунига етмагунча, Карим Бензема Франция футбол федерацияси томонидан терма жамоадан четлатилди.
Изоҳ (0)