Германия қабул қиладиган қочоқлар сонига чеклов ўрнатмаслиги лозим. Бу ҳақда мамлакат канцлери Ангела Меркель Badische Neueste Nachrichten нашрига берган интервьюсида яна бир бор таъкидлаб ўтди, дея хабар беради «Коммерсант.ru».
«Чекловлар ўрнатилиши биз эришишни кўзлаган барча нарсаларни мураккаблаштирадиган бир томонлама қарор бўларди. Очиғини айтганда, бу мен учун виждон ва ишонч масаласи. Ҳатто шундай чеклов ўрнатилган тақдирда ҳам унга риоя этишнинг иложи йўқ, чунки барибир мамлакатга муҳожирлар келиши ортиб бормоқда», — дея таъкидлаган Меркель.
Эслатиб ўтамиз, хусусан муҳожирлар масаласидаги қатъияти туфайли Германия канцлери Time журнали томонидан «Йил одами—2015» деб топилди.