Беларусь президенти Александр Лукашенко нейтралитет сиёсати бўйича халқаро конференцияда сўзга чиқар экан, Россия ва Туркияни «бир-бири томонга ҳеч йўқ ярим қадам ташлаш» ва мамлакатлар ўртасидаги илиқ муносабатларни тиклашга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Хатолар иложсиз рўй беради, уларни чуқурлаштирмасдан, ҳал этиш, муросага бориш зарур. Бу Россия ва Туркия ўртасидаги охирги можарога ҳам тааллуқли. Ҳиссиётларни жиловлаш, бир-бири томонга ҳеч йўқ ярим қадам ташлаш имкониятини топиш лозим. Шунда муаммолар ечими топилади, бу халқлар ва давлатлар орасида бўлган ва албатта бўладиган яқин алоқалар тикланади», — дея таъкидлаган Беларусь президенти.