Европа Лигасининг гуруҳ босқичида ўтказилган 6-тур учрашувларидан сўнг плей-офф, яъни 1/16 финал босқичига йўлланма олган 32 клубнинг номи маълум бўлди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
Ўз гуруҳларида «Мёльде», «Ливерпуль», «Краснодар», «Наполи», «Рапид», «Брага», «Лацио», «Базель», «Тоттенхэм», «Атлетик», «Шальке» ва «Локомотив» клублари биринчи ўринни эгаллаган ҳолда плей-оффга чиқди.
«Боруссия Дортмунд», «Фенербахче», «Сьон», «Мидтьюлланд», «Марсель», «Сент-Этьен», «Вильярреал», «Спортинг», «Фиорентина», «Андерлехт», «Спарта» ҳамда «Аугсбург» клублари иккинчи ўрин эгалари сифатида 1/16 финал босқичига йўлланма олди.
Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаган «Шахтёр», «Манчестер Юнайтед», «Галатасарой», «Севилья», «Байер», «Олимпиакос», «Порту» ва «Валенсия» клублари ҳам Европа Лигасида ўз иштирокларини давом эттиради.
Изоҳ (0)