Гондурас терма жамоаси ва «Олимпия» клуби ҳимоячиси Арнольд Перальта Ла-Сейба шаҳридаги савдо маркази ёнида отиб кетилди, деб хабар қилади «ТАСС».
Дастлабки маълумотларга кўра, дўстлари даврасида бўлган 26 ёшли футболчини ўтиб кетаётган мотоциклдан ўққа тутишган. Полиция департаментидаги манбанинг маълум қилишича, қотиллик содир бўлган жойдан камида 9 та гильза топилган. Барча ўқлар ҳам аниқ бўлмаган, лекин спортчининг олдидаги кишилар ёки савдо марказининг бошқа ташрифчиларидан ҳеч ким жабрланмаган.
Қотиллик сабаблари номаълумлигича қолмоқда. Полиция содир бўлган воқеа юзасидан Перальтанинг яқинларини бохабар қилди.
Ўз фаолияти давомида Перальта «Олимпия»дан ташқари Гондураснинг «Вида» ҳамда Шотландиянинг «Глазго Рейнжерс» жамоаларида тўп сурган.
24 марта Гондурас терма жамоаси сафида майдонга тушган Перальта 2014 йили Бразилияда ўтказилган ЖЧни жароҳат туфайли ўтказиб юборганди.
Изоҳ (0)