Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Жўрабек Каримов АҚШнинг Флорида штатида ўтказилаётган турнирнинг жуфтликлар баҳсида иккинчи даврага йўлланма олди, деб хабар қилади «Оламспорт».
Грециялик шериги Стефанос Циципас билан иккинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган ўзбекистонлик теннисчи илк босқичда америкалик Александр Ротсаерт ва британиялик Райан Жеймс Сторрие ҳамкорлигини 6:4, 6:3 ҳисобида таслим этди.
Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Каримов Флоридадаги турнирнинг яккалик баҳслари илк даврасида канадалик Син Хьюнни 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Изоҳ (0)