Бугун, 10 декабрь куни Куала-Лумпур шаҳрида ОЧЛ—2016 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасига «C» гуруҳида Қатарнинг «Ас Садд» клуби рақиб бўлиши мумкин, деб хабар беради «Uff.uz».
Анқироғи, қатарликлар БААнинг «Ал Жазира» клубини енгиб ўтса, «C» гуруҳининг тўртинчи жамоасига айланади.
Агар шундай бўлиб чиқса, «Ас Садд» сафида тўп сураётган «Барселона»нинг собиқ футболчиси Хави Тошкентга келади.
Эслатиб ўтамиз, Хави 2015 йилнинг июнь ойида Қатар клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаган.
Изоҳ (0)