Исроил АҚШ билан ҳамкорликда ишлаб чиққан ракетага қарши мудофаа (РҚМ) тизимини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
Исроилнинг мудофаа бошқармаси хабар беришича, Arrow 3 тизимидаги янгиланган, тутуб олишга мўлжалланган ракета синов доирасида атмосферадан ташқарида бўлган нишонни муваффақиятли уриб туширди.
Мудофаа вазирлигида бу синовларни янги РҚМ тизимини ишга туширишдаги муҳим босқич эканлиги таъкидланмоқда.
Arrow 3’ни ишлаб чиққан мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, РҚМ тизими рақибнинг ракеталарини ― улар учирилгандан кейин жуда қисқа вақт ичида атмосфера ортида уриб тушира олади. Тизим, баллистик, мисол учун, Эрон ёки Суриядан учирилган ракеталардан ҳимоялашга мўлжалланган.
Изоҳ (0)