Россия президенти Владимир Путин Су-24 ўзи ёзиб борадиган асбобни расшифровка қилишга унда иштирок этишни истаган барчани таклиф қилиш лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
У Россия барча деталларни батафсил билиши лозимлигини таъкидлади.
«Шунинг учун бу асбоб билан халқаро экспертлар билан ҳамкорликда, юқори профессионал даражада жуда эҳтиёткорлик ва пухталик билан иш олиб бориш лозим. Нима бўлганда ҳам, биз бу жараёнда қатнашишни истовчи барчани таклиф этишимиз керак», — деб таъкидлади президент.
Путин, шунингдек, ўзиёзар ёзувларининг мазмунидан қатъий назар Россиянинг ҳодисага бўлган муносабати ўзгармаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)